Жаҳон

Reuters: Россия Хитойда яширинча жанговар дронларни ишлаб чиқармоқда

Россия Хитойда Украинага қарши урушда фойдаланиш учун узоқ масофага учувчи дронларни яратиш ва ишлаб чиқариш дастурини ишга туширди, дея хабар бермоқда агентлик ўз суриштирувида Европа разведка манбалари ва журналистлар қўлга киритган ҳужжатларга таяниб.

Reuters: Россия Хитойда яширинча жанговар дронларни ишлаб чиқармоқда

Reuters хабарига кўра, "Алмаз-Антей" концернига қарашли Ижевск электромеханика заводи "Купол" маҳаллий мутахассислар ёрдамида Хитойда янги "Гарпия-3" номли дрон моделини ишлаб чиқди ва парвоз синовларини ўтказди. Бу ҳақда "Купол" шу йил бошида Россия Мудофаа вазирлигига юборган ҳисоботдан маълум бўлди.

 

Кейинроқ Купол Мудофаа вазирлигига" Махсус ҳарбий операция"да фойдаланиш учун (Россия расмийлари Украинага қарши урушни шундай атайди) Хитойдаги заводда катта миқдорда дронларни, шу жумладан "Гарпия-3" дронларини ишлаб чиқариши мумкинлигини маълум қилди.

 

"Купол", "Алмаз-Антей" ва Россия Мудофаа вазирлиги Reuters сўровларига жавоб бермади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги агентликка бундай лойиҳадан хабари йўқлигини маълум қилган ҳолда, мамлакатда учувчисиз самолётлар ёки учувчисиз учиш жиҳозлари экспорти устидан қаттиқ назорат ўрнатилганлигини билдирган. Reuters ўз суриштирувида дронларни ишлаб чиқариш жараёни сир эканини қайд этади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Reuters: Россия Хитойда яширинча жанговар дронларни ишлаб чиқармоқда | Zamon.uz