Жаҳон

Украина қурол ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда

Бу мамлакатнинг Ғарб ҳарбий ёрдамига боғлиқлигини камайтиради.

Украина қурол ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда

Америка урушни ўрганиш институти маълумотига кўра, Украина маҳаллий қурол ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва учувчисиз тизимлар соҳасида Россиядан устунлигини сақлаб қолиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда.

 

Украина президенти Владимир Зеленский 1 октябр куни Украина компаниялари ҳозирда йилига 4 миллион дрон ишлаб чиқариши мумкинлигини айтди, расмийлар эса ҳозиргача 1,5 миллион дона дрон ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган.

 

Россия президенти Владимир Путин яқинда Россия 2024 йилда дрон ишлаб чиқариш ҳажмини 10 баробарга ошириб, 1,4 миллион донага етказишни режалаштираётганини айтди.

 

Зеленский, шунингдек, Украина ҳар ой 15 та "Богдан" ўзиюрар артиллерия тизимини ишлаб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.

 

Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг баёнотларига кўра, Украина дронлар ва узоқ масофали ракеталар, жумладан баллистик ракеталарни маҳаллий ишлаб чиқаришга устувор аҳамият беришда давом этмоқда.

 

ISW ҳисоб-китобларига кўра, Украинанинг маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари узоқ муддатда унинг Ғарб ҳарбий ёрдамига боғлиқлигини камайтиради, бироқ ҳозирча Киев ҳимояланиш учун ҳамон Ғарбнинг муҳим ёрдамига муҳтож.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина қурол ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда | Zamon.uz