Польша Россия билан чегарада мудофаа истеҳкомларини қурмоқчи
Қурилиш ишлари 2028 йилда якунланади.

Польша йил охиригача Беларус ва Россия билан чегарасида мудофаа истеҳкомларини қуришни бошлайди. Бу ҳақида Польша Мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик маълум қилди.
Қайд этилишича, лойиҳа Россия ва Беларус билан чегарада мудофаа истеҳкомлари, тўсиқлар, бункерлар ва разведка тизимлари тармоғини қуришни ўз ичига олади.
Мудофаа объектлари қурилишининг қиймати 10 миллиард злотий, яъни 2,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ, дея баҳоланмоқда.







