Жаҳон

Хитойликларни олиб кетаётган машиналар портлатиб юборилди

Хитойнинг Покистондаги элчихонаси икки хитойлик фуқаро ҳалок бўлгани ва яна бир киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилди.

Хитойликларни олиб кетаётган машиналар портлатиб юборилди

Кеча кечқурун Покистонда, Карачи аэропорти яқинида мамлакатда электр станцияларини қураётган Хитой компанияси автомобиллари карвони портлатиб юборилди.

 

Покистон полициясининг матбуотга маълум қилишича, ўн нафар ярадор шифохонага етказилган, улардан бири оғир аҳволда.

 

Бу ҳаракат учун масъулиятни Балужистон вилоятининг Покистондан ажралиб чиқиши тарафдори бўлмиш “Балужистон озодлик армияси” гуруҳи ўз зиммасига олди. У бир неча йиллардан буён мамлакатнинг турли объектларида хитойлик ишчиларга ҳужумлар уюштирмоқда ва бунга балучлар минералларга бой провинциядаги Хитой лойиҳаларидан келадиган фойдадан адолатли улуш олмаганликларини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

 

Балужлар — Покистон, Эрон ва Афғонистон чегаралари билан бўлинган халқ. Покистоннинг Балужистон вилоятида аҳолининг учдан бир қисмидан сал кўпроғини балужлар ташкил қилади.

 

Хитой элчихонаси баёнотида айтилишича, портлаш содир бўлган жойдаги фуқаролар Карачи яқинидаги “Қосим” портида иккита кўмир ёқилғи станциясини қураётган Port Qasim Power Generation Co Ltd компаниясида ишлайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойликларни олиб кетаётган машиналар портлатиб юборилди | Zamon.uz