Тошкентда кондукторни поезд босиб кетди
Оқибатда ходим воқеа жойида вафот этган.

Аниқланишича, марҳум 1988 йилда туғилган бўлиб, темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаб келган.
Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат тепловозга юк вагонларини улаётган вақтда содир бўлганлиги маълум бўлган.
Ходим ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб темирйўл изларига йиқилиб тушган. Оқибатда уни юк вагонлари босиб кетган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез тиббий ёрдам келган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.







