“Милтон” тўфони сабаб 15 киши ҳалок бўлди
Флорида губернатори бу рақам ортиши мумклигини айтди.

Штат губернатори Рон Десантис ҳалок бўлганлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиб, якуний маълумотлар бошқача бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Аввалроқ довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Айни пайтда Флоридада 2,6 миллионга яқин аҳоли электр таъминотисиз қолмоқда. Милтон рекорд даражадаги ёғингарчиликни келтириб чиқарган Сент-Питерсберг шаҳри ичимлик суви таъминотини тиклади, бироқ аҳолидан ҳали ҳам сувни қайнатиб ичиш талаб қилинмоқда.







