Эронда 48 киши қалбаки спиртли ичимликлардан вафот этди
Жабрланганларнинг баъзилари кўзларини йўқотган.

Эронда 48 киши таркибида метил спирти бўлган қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, Мозандарон, Гилон, Ҳамадон ва Занжон вилоятларида юзлаб одамлар оғир заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Мозандаронда 21, Гилонда 15, Ҳамадонда 11 ва Занжонда бир киши ҳалок бўлган.







