Мисрда дунёдаги энг катта музейлардан бири очилди
У цивилизация тарихига бағишланган.

Гизадаги Катта Миср музейи - ягона цивилизация тарихига бағишланган дунёдаги энг катта музейдир. У ўз эшикларини илк ташриф буюрувчилар учун очди.
90 минг квадрат метр майдонда Қадимги Миср ҳақида ҳикоя қилувчи бир неча ўн минглаб экспонатлар жойлаштирилган. Фиръавн Тутанхамон мақбарасига бағишланган алоҳида зал, болалар музейи, реставрация устахоналари ва лабораториялар, конференция маркази, кафелар, ресторанлар ва ҳатто боғлар мавжуд.







