Каспий денгизида икки марта зилзила юз берди
Ҳар икки зилзила ўчоғи ҳам 68 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзилалар бир-бирига яқин — деярли етти соатлик фарқ билан қайд этилган. Бу ҳақида Озарбайжон Миллий фанлар академияси Республика Сейсмология хизмати маркази маълум қилди.
Мутахассисларнинг фикрича, 3,1 магнитудали биринчи зилзила 19 октябрга ўтар кечаси, маҳаллий вақт билан соат 02:02 да қайд этилган. Худди шундай магнитудали иккинчи силкиниш тушга яқин, маҳаллий вақт билан 11:39 да содир бўлган.







