Бразилия президенти ваннада йиқилиб тушди
Шу сабаб у БРИКС саммитига боролмайди.

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этиш учун Россияга парвозини бекор қилди. Бу ҳақида Reuters хабар берди.
Бразилиядаги Cирио Либанес касалхонаси томонидан эълон қилинган тиббий ҳисоботга кўра, сиёсатчига "узоқ масофаларга ҳаво қатновидан қочиш тавсия этилган".
Тиббий хулосада айтилишича, президент бошининг "оксипитал қисми" жароҳат олган. Идора маълумотларига кўра, у уйида тасодифан жароҳатланган.
Бразилия раҳбари 20 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Москва вақти билан 23:00) Россия Федерациясига учиши керак эди. Энди у видео-конференция орқали форумда иштирок этади.







