Жаҳон

Британия Украинага 3 миллиард доллар ажратади

Британия ҳукумати Украинага қурол сотиб олиш ва ишлаб чиқариш учун 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,94 миллиард доллар) ажратаётганини эълон қилди.

Британия Украинага 3 миллиард доллар ажратади

Британия ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, бу Буюк Британиянинг G7 давлатлари томонидан Украинага кредит бериш учун ажратилган 50 миллиард доллар миқдоридаги ҳиссаси бўлиб, у музлатилган Россия активлари келтирган фойда ҳисобидан қопланади.

 

Матбуот хизматининг тушунтиришича, Украина Буюк Британиядан олинган 2,26 миллиард фунт стерлингни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва бошқа турдаги техника, қуролларни сотиб олиш ва ривожлантиришга йўналтириши мумкин.

 

Буюк Британия Мудофаа вазири Жон Хили журналистларга пулнинг бир қисми узоқ масофали ҳужумчи дронларни яратиш ва ишлаб чиқаришга сарфланиши мумкинлигини айтди.

 

Журналистларнинг бу маблағ ҳисобидан Украинага Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун Британиянинг Storm Shadow қанотли ракеталарини сотиб олишга рухсат бериладими деган саволига Хили: "Улар янада узоқ масофага учувчи дронлар устида жиддий ишлашмоқда. Улар бу пулни қандай сарфлашни ва қайси қуролларга кўпроқ муҳтожлигини биз билан бирга ҳал қилади", деб жавоб берган.

 

Буюк Британия ҳукумати матбуот хизматининг қайд этишича, 2,26 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги кредит Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун ҳар йили ажратишга ваъда берган уч миллиардга қўшимчадир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.