Жаҳон

Россияда мигрант болаларни ногиронларга тенглаштириш таклиф қилинди

Бу уларни кичикроқ синфларда тилни чуқурроқ ўрганиш билан ўқитиш имконини бериши таъкидланди.

Россияда мигрант болаларни ногиронларга тенглаштириш таклиф қилинди

 

Свердловск вилоятидаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Игор Мороков мигрант оилалардан келган ўқувчиларни ногирон болалар тоифасига тенглаштириш кераклигини айтди.

 

Шу тариқа Мороков Россия мактабларида таҳсил олаётган, аммо рус тилини билмайдиган ўқувчиларнинг мавжудлиги билан боғлиқ муаммога "ечим" таклиф қилди. Омбудсман бу ўқувчилар сони кам бўлган синфларни ташкил этиш ва ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини беришини айтди.

 

"Бугунги кунда бизда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар тоифаси мавжуд. Булар имконияти чекланган болалар, ногирон болалар ҳисобланади. Менимча, бу болаларни яъни мигрант болаларини ҳам шу тоифага киритиш лозим", - деди у.

 

Бу мигрантларнинг фарзандларини алоҳида, кичикроқ синфларда тилни чуқурроқ ўрганиш билан ўқитиш имконини бериши таъкидланди. Мороков Екатеринбургда “бу тоифадаги ўқувчилар сони анча кўп бўлган” иккита мактаб борлигини айтиб, 149-сонли мактабни мисол қилиб келтирди. У ўқувчиларнинг 90 фоизи “мигрант болалар” эканини таъкидлади.

custom img

Зеленский Европа Иттифоқи билан биргаликда 120 шахс ва ташкилотга қарши чекловларни кучга киритди

Янги санкциялар Россия, Беларус, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистонга нисбатан ҳам қўлланилади.

custom img

Россия ва Хитой учун Ҳормуз бўғозидан ўтишда алоҳида шароитлар сақлаб қолинади

Эрон расмийси Россия ва Хитойни Теҳроннинг энг яқин ҳамкорлари сифатида тилга олиб, бу давлатлар Эронни энг мураккаб даврларда ҳам қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

custom img

АҚШ суди Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

Суд қарорига кўра, муассаса номини Конгресс розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Марказнинг номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросимига тайёргарлик бошланди

Уруш сабаб бир неча ойга кечиктирилган маросим санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

custom img

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Дастур доирасида биопринтинг ва инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак.

custom img

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Ушбу ҳудуддаги чегарачилар икки давлат чегарасининг 12 кмдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"