Жаҳон

Япония ва АҚШ қўшма машғулотларини бошлади

Бу машғулот 1 ноябрга қадар давом этади.

Япония ва АҚШ қўшма машғулотларини бошлади

Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари ва АҚШ қуролли кучлари географияси бутун Япония бўйлаб тарқалган кенг кўламли қўшма Keen Sword машқларини ўтказишни бошлади. Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган, бошқа вазифалар қатори ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаани ҳам ўз ичига олган бу машғулот 1 ноябрга қадар давом этади. 

 

Аввалроқ Япония Мудофаа вазирлиги машғулотларда томонларнинг штаб-квартираларини мувофиқлаштириш, биргаликдаги ҳаво-десант операциялари, интеграциялашган ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа, муҳим инфратузилма ва узоқ Япония оролларини ҳимоя қилишга эътибор қаратилишини маълум қилганди. Машғулотларда ҳар икки томоннинг уч турдаги қўшинлари (қуруқлик, денгиз ва ҳаво) қатнашади. 

 

Шунингдек, бу йил машғулотларга Австралия қуролли кучлари ҳам қўшилади. Япония мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотларда Япония томонидан 33 минг, Америка томондан 12 мингга яқин ҳарбий хизматчи қатнашади. Қайд этилишича, Япония ва АҚШ бу йил Keen Sword машқларига 40 та кема ва 370 та самолёт жалб қилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Япония ва АҚШ қўшма машғулотларини бошлади | Zamon.uz