Евроиттифоқ ўз разведка агентлигини тузмоқчи
У тегишли маълумотларни тўплашга хизмат қилади.

Европа Иттифоқи ташқи таҳдидларга қарши туриш ва жосусликка ўз чегараларида жавоб бериш учун тўлақонли разведка агентлигини яратиши керак. Бу ҳақида Финляндиянинг собиқ президенти Саули Ниинистёнинг ҳисоботида сўз боради.
Ушбу ҳужжатни тайёрлашни аввалроқ Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен вазифа қилиб топширган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Европа Иттифоқининг ўз разведкаси йўқлиги сабабли расмийлар аъзо давлатлардан олинган очиқ манбалар ва маълумотларни таҳлил қилади, бу эса эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш ва уларга жавоб бериш имкониятини чеклайди.
“Янги органнинг мақсади миллий агентликлар ишини такрорламасдан тегишли маълумотларни тўплашдан иборат бўлади”, дейди манбалар.







