Жаҳон

Зеленский НАТОга таклиф қилинишини кутмоқда

Бу ҳақида “Европейская Правда” нашри маълум қилди.

Зеленский НАТОга таклиф қилинишини кутмоқда

"Президент Зеленский Ғарб ҳамкорларидан Украинага халқаро тан олинган чегаралар доирасида НАТОга аъзо бўлиш таклифини юборишларини кутаётганини айтди", — деб ёзмоқда “Европейская Правда” нашри.

 

Зеленский “қандай йўлни босиб ўтганлигидан қатъий назар” қонуний жиҳатдан “ҳеч ким босиб олинган ҳудудларни бошқа давлатлар ҳудуди деб тан олмаслигини” таъкидлади.

 

"Нега мен таклиф масаласига урғу беряпман? Чунки у мамлакатга халқаро тан олинган чегаралар доирасида берилади. Бу эса мен учун энг муҳими: уруш пайтида таклиф олиш... Бу шунчаки таклиф эмас, балки уруш ҳали тугамаган пайтдаги таклиф бўлиши керак", — деди Украина президенти.

 

Зеленский Украина Шимолий Атлантика альянсига қандай шароитда қўшилиши ва жараён қанча давом этиши ҳақидаги саволга “турли форматлар бўлиши мумкин”, дея жавоб қайтарди.

 

Унинг таъкидлашича, Украина босиб олинган ҳудудлар эвазига НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилмаяпти.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.