Гонгконгда динозавр қолдиқлари топилди
Ҳозирда уни ўрганиш учун қўшимча тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Топилган қолдиқлар тахминан 145-66 миллион йил олдин яшаган бўр даври катта динозаврига тегишли.
Қолдиқлар ЮНEСКО глобал геопарки Порт оролида топилган. Мутахассислар динозаврнинг жасади қум ва шағал қатлами остида кўмилган, кейин кучли сув тошқини натижасида юзага кўтарилган ва чўкинди қатлами остида яна кўмилган деб тахмин қилган.
Шу пайтгача Гонконгда топилган динозаврлар яшаган даврга оид ягона топилмалар балиқ қолдиқлари бўлган.







