Боливиянинг собиқ президенти ўзига нисбатан суиқасд уюштирилганини даъво қилмоқда
Эво Моралес ўзининг автомобилига ўқ узилгани акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Маълумотларга кўра, сиёсатчининг ҳайдовчиси яраланган. Расмийлар суиқасд ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.
Сўнгги 2 ҳафтадан бери Боливияда Моралес тарафдорлари норозилик намойиши ўтказмоқда. Улар мамлакат марказидаги автомобиль йўлларини тўсиб қўйган, хавфсизлик кучлари эса уларни тарқатиб юборишга ҳаракат қиляпти. Ҳукумат тарафдорларининг норозиликлари туфайли Моралесни вазиятни "беқарорлаштиришда" айбламоқда.
Боливияда мамлакатнинг амалдаги президенти ва собиқ президент Моралес ўртасида зиддият фонида ижтимоий ҳамда иқтисодий муаммолар юзага келган.







