Жаҳон

Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди

Томонлар нарх масаласида келиша олмаган.

Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди

“Туркмангаз” “Газпром” билан газ етказиб бериш бўйича шартномани узайтирмади. Томонлар ёқилғининг янги нархи бўйича келиша олмаган.

 

“Шартнома шартларига мувофиқ, 30 июн санасигача нархларни қайта кўриб чиқиш назарда тутилганди. Агар томонлар нарх бўйича келишувга эришса, шартномани узайтириш имкони бор эди. Биз музокаралар олиб бордик, аммо тижорат масаласида умумий келишувга эриша олмадик”, дея таъкидлаган Мақсад Бабаев.

 

“Туркменгаз» раҳбарининг қўшимча қилишича, таъминотни бошлаш, қайта тиклаш ёки тўхтатишнинг асосий шарти шартноманинг тижорат қисмидир.  

 

Эслатиб ўтамиз, “Газпром” 2019 йилда “Туркменгаз” билан беш йил муддатга — 2024 йил 30 июнгача табиий газ сотиб олиш бўйича шартнома тузганди. Унга кўра, Туркманистондан “Газпром”га йилига 5,5 миллиард куб метр газ етказиб берилиши керак бўлган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди | Zamon.uz