Жо Байден президентлик сайловида овоз берди
У 40 минут навбатда туриб, сайловчилар билан суҳбатлашган.

Кеча, 28 октябрь куни Жо Байден ўзи туғилган Делавер штатидаги сайлов участкасида муддатидан олдин президентлик сайловида овоз берди.
Америка етакчиси тахминан 40 дақиқа навбатда кутиб турди ва шу вақт ичида сайловчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, у ногиронлар аравачасидаги кекса аёлга ёрдам берди.
Эслатиб ўтамиз, Делаверда МУддатидан олдин овоз бериш 26 октябрь, шанба куни бошланди. Айни пайтда Трамп ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис президентлик учун курашмоқда.







