Жаҳон

Грузия президенти сайловларни тан олмайди

Шунингдек, президент Саломе Зурабишвили халқни оммавий намойишларга чиқишга чақирди.

Грузия президенти сайловларни тан олмайди

“Бу сизнинг овозларингизни бутунлай сохталаштириш ва мусодара қилиш эди. Биз турли мамлакатларда кўрган барча усуллар қўлланди”, — деди у.

 

Бир кун олдин бўлиб ўтган овоз беришдан кейинги биринчи мурожаатида Зурабишвили, унинг фикрича, Россия алоқадор бўлган қонунбузарликларни таъкидлаган.

 

“Биз халқимиз ва мамлакатимизга қарши гибрид урушнинг янги шаклларидан бири бўлган Россия махсус операциясининг гувоҳи ва қурбонига айландик”, — дея қўшимча қилган президент.

 

Унинг таъкидлашича, “ушбу сайловларни тан олиш Россиянинг мамлакатга келишини, Грузиянинг Россияга бўйсунишини тан олиш билан баробардир”. Президент сайлов натижаларидан норози бўлган барчани Тбилисидаги Руставели проспектида 28 октябрь куни кечқурун ўтказилиши режалаштирилган норозилик акциясида иштирок этишга чақирган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Грузия президенти сайловларни тан олмайди | Zamon.uz