Жаҳон

Исроил ўз ҳудудида БМТ фаолиятини тақиқлади

Ташкилот 2025 йилдан Исроилдаги фаолиятини тўхтатиши керак.

Исроил ўз ҳудудида БМТ фаолиятини тақиқлади

Исроил БМТ агентлигининг ўз назорати остидаги ҳудудлардаги фаолиятини тақиқлади.

 

Мамлакат парламенти томонидан маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги (UNRWA) 2025 йилдан Исроилдаги фаолиятини тўхтатиши керак.

 

Бундай тақиқ амалда UNRWA'нинг Фаластин ҳудудларида (Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда) ишлашини имконсиз қилади. Чунки Исроил ушбу ҳудудлардаги чегара ўтиш жойларини назорат қилади.

 

Исроил ҳукумати UNRWA'нинг камида 19 нафар ходимини 2023 йил 7октябр куни ҲАМАСнинг Исроилга қилган қилган ҳужумига алоқадорликда айблаган. Август ойида БМТ агентликнинг 9 нафар ходимига қўйилган бу айбловларни тан олиб, уларнинг ишдан бўшатилганини эълон қилган эди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.