Канада Грузия билан муносабатларини қайта кўриб чиқмоқчи
Бунга мамлакатда ўтказилган сайловлар сабаб бўлган.

“Еттилик гуруҳи (G7) ва Европадаги ҳамкорларимиз билан келишилган ҳолда, шунингдек, ушбу парламент сайловларининг ўтказилиши ва унинг натижалари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, Канада Грузия раҳбарияти билан ўзаро муносабатлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилади”, — дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.
Шунингдек, Канада Tашқи ишлар вазирлиги агар Грузия ҳукумати демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилса, Оттава Тбилиси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.







