Жаҳон

Россиялик хакерлар жосусликда айбланмоқда

Microsoft мутахассислари хакерлик ҳужумини аниқлади.

Россиялик хакерлар жосусликда айбланмоқда

22 октябрдан бошлаб Microsoft мутахассислари Midnight Blizzard хакерлик гуруҳи томонидан ҳукумат ва мудофаа тузилмалари, шунингдек, илмий ва нодавлат ташкилотлар вакилларига фишинг электрон почта хабарларини тарқатиш кўпайганини қайд этди. Ушбу гуруҳ Россия билан алоқадорлиги тахмин қилинмоқда.

 

“Midnight Blizzard'нинг олдинги фишинг кампаниялари бўйича ўтказилган текширувимизга асосланиб, эҳтимол ушбу операция разведка маълумотларини йиғиш учун амалга оширилган бўлиши мумкин деб баҳолаймиз”, — дейди Microsoft Threat Intelligence жамоаси блогида.

 

Мутахассисларнинг фикрича, электрон хатлар 100 дан ортиқ ташкилотдаги минглаб шахсларга юборилган. Украина ҳукуматининг кибер фавқулодда вазиятларга қарши кураш гуруҳи (CERT-UA) ва Amazon ҳам хакерлик фаолияти ҳақида хабар берган.

 

Microsoft таъкидлаганидек, АҚШ ва Буюк Британия расмийлари Midnight Blizzard'ни Россия разведкаси билан боғлаган.

 

“Хакерлар биринчи навбатда АҚШ ва Европадаги ҳукумат, дипломатик муассасалар, нодавлат ташкилотлар ва ИТ-хизмат провайдерларини нишонга олишмоқда. Уларнинг мақсади жосуслик орқали разведка маълумотларини йиғишдир”, деб ёзади экспертлар.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.