TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамига айланади
Унинг даромади салкам 50 млрл доллар.

ByteDance асосчиси, 41 ёшли Чжан Йимингнинг бойлиги 49,3 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб ёзади Reuters Хитойнинг энг бадавлат кишилари йиллик рўйхати – Hurun China Rich List'га таяниб.
ByteDance'нинг глобал даромади ўтган йили 30 фоизга ўсиб, 110 миллиард долларни ташкил этди, дея таъкидлайди рўйхат муаллифлари. Чжан Йиминг 2021 йилда ByteDance бош директори лавозимини тарк этган бўлса ҳам, компания даромадининг ўсиши унинг шахсий бойлиги ҳажмига таъсир қилди.







