АҚШ Яқин Шарққа бомбардимончи самолётларини юбормоқда
Бунга Эрон-Исроил муносабатлари сабаб бўлган.

АҚШ Қуролли кучлари Яқин Шарққа қўшимча B-52 бомбардимончи самолётларини юбормоқда. Бу ҳақида Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди.
Шунингдек, Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучларининг авиаташувчиси, эсминецлари, Stratotanker танкерлари минтақага жўнашга тайёрланмоқда.
Бундай қарорга Теҳрон Исроилга қарши жавоб ҳужумига тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабарлардан кейин келинди.
Sky News Arabia'нинг қўшимча қилишича, Яқин Шарққа 12 та B-52 стратегик бомбардимончи юборилади.







