Испания қизил огоҳлантириш эълон қилинди
Мамлакатда яна кучли ёғингарчилик кутилмоқда.

Испаниянинг AEMET метеорология хизмати мамлакатнинг жануби-шарқидаги Алмерия вилояти учун энг юқори даражадаги – қизил огоҳлантиришни эълон қилди.
У ерда “фавқулодда” хатар кутилмоқда. Испаниянинг Ўрта ер денгизи соҳилида “Совуқ тушиш” деб номланган оғир об-ҳаво ҳодисаси давом этмоқда. Шу боисдан AEMET “кучли ёмғир, йирик дўл ва жуда кучли шамол эсиши” ҳусусида огоҳлантирмоқда. Хизмат ходимлари аҳолини уйда қолишга чақирди.
Алмерия яқинда сув тошқинларидан энг кўп зарар кўрган Валенсиядан тахминан 400 километр жанубда жойлашган.
AEMET хабар беришича, огоҳлантиришнинг иккинчи энг юқори даражаси – тўқ сариқ ранг Испаниянинг Ўрта ер денгизи билан чегарадош бошқа кўплаб ҳудудлари, шу жумладан Валенсиянинг айрим қисмлари учун ҳамон долзарб ҳисобланади.







