Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
Куни кеча Ҳарриснинг партиядоши, амалдаги президент Байден ҳам сайловда овоз берганди.

АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис президентлик сайловларида овоз берди.
"Мен ҳозиргина сайлов бюллетенимни тўлдирдим", — деди Демократик партиядан олий лавозимга номзод бўлган Ҳаррис якшанба куни Детройтдаги черков маросимида қатнашгандан кейин журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, сайлов бюллетенлари аллақачон Мичигандан Ҳарриснинг ватани бўлмиш Калифорнияга етиб борган.
Бир неча кун олдин Ҳарриснинг партиядоши, амалдаги президент Жозеф Байден ҳам овоз берди. Оқ уй раҳбари Делавэр штатида — шахсий қароргоҳи жойлашган Уилмингтон яқинидаги Ню-Каслдаги участкада муддатидан олдин овоз берди. Байден демократлар ғалабасига умид билдирди.
АҚШ президенти сайловининг асосий куни 5 ноябрга белгиланган. Бироқ, 25 миллиондан ортиқ одам аллақачон почта орқали ёки муддатидан олдин овоз бериш участкаларида овоз берган.







