Ўзбекистон

Қозоғистон чегарасида ўзбек ҳайдовчиси пичоқлангани айтилмоқда

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қозоғистон чегарасида ўзбек ҳайдовчиси пичоқлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидаги “Майсий” постида ўзбек ҳайдовчисини қозоқ йигитлар пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Маълум қилинишича, чегарадаги “С.Нажимов — Казигурт” назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган ҳодиса, шунингдек, “Курмангази” чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри йўналишида юк автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиш ҳолати юзасидан Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилди.

 

Музокараларда Қозоғистон томони ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олинганини маълум қилган. 

 

Ҳозирда Туркистон вилояти Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистон Жиноят кодексининг 293-моддаси билан иш қўзғатилган, гумондор шахс бўлган Қозоғистон фуқароси қидирилмоқда.

 

“Курмангази” чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатини олдини олиш бўйича эса Қозоғистон масъуллари барча тегишли чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Респондентлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиб, фақат статистик мақсадларда ишлатилади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.