Жаҳон

Амстердамда ўнлаб исроиллик мухлислар ҳужумга учради

Оқибатда камида 12 киши жароҳатланган.

Амстердамда ўнлаб исроиллик мухлислар ҳужумга учради

7 ноябр куни “Аякс” ва “Маккаби Тел-Авив” футбол жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Ediot Axronot газетасининг хабар беришича, ўйиндан олдин Исроил клуби мухлислари кўчада осилган Фаластин байроғини олиб ташлашган. Амстердам полициясининг маълумотларига кўра, буни ким қилгани ҳозирча аниқланмаган.

 

Ўйиндан сўнг исроилликларга шаҳарнинг бир неча жойида ҳужум уюштирилди. Улар Фаластин тарафдори шиорларни бақириб айтишган. Уларнинг баъзилари пичоқ билан қуролланган эди. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келди. Камида 12 киши жароҳатланган, 57 киши полиция томонидан қўлга олинган.

 

Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши Амстердамдаги ўз фуқароларига меҳмонхоналарда қолишни маслаҳат берди. Ediot Axronot газетасининг ёзишича, ҳужумчилар меҳмонхоналарга ҳам бостириб киришга уринишган.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Нидерландияга иккита қутқарув самолётини юборишни топширди.

 

АҚШнинг антисемитизмга қарши курашиш бўйича махсус вакили Дебора Липштадт ҳужумларни қоралаб, улар "классик погромни даҳшатли тарзда эслатишини" таъкидлади.

 

"Исроил Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Гидеон Саар Тел-Авивдаги “Маккаби” клуби мухлисларига қилинган ҳужумдан сўнг Нидерландияга шошилинч ташриф билан йўл олмоқда", деб хабар бермоқда Ynet.

custom img

Ливан жанубида бир ҳафта ичида 1 030 та снаряд учирилди — UNIFIL

Отишмалар оқибатида тинч аҳоли зарар кўргани, уйлар ва муҳим инфратузилма объектлари шикастлангани қайд этилган.

custom img

Сиэтл 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди

Қарор Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қабул қилинган бўлиб, шаҳарда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси фаолият юритаётгани ҳам ҳужжатда алоҳида қайд этилган.

custom img

Испанияда 3 минг йиллик хазина тўрт дақиқада ўғирлаб кетилди

Ўғирланган олтин буюмларнинг қиймати камида 1,7 миллион еврога баҳоланмоқда.

custom img

Урушнинг давом этиши минтақа ва дунёга зарар етказади — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужуми уюштирди

Киев ва бошқа шаҳарларда портлар, энергетика ва саноат объектлари, шунингдек, йирик савдо компанияларининг логистика марказлари нишонга олинган.

custom img

АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мамлакат электр тармоғида хорижий ускуналардан фойдаланишга чекловлар жорий этилади.

custom img

Хоманаий ҳужумда оғир яраланган, аммо тирик — Трамп

АҚШ президенти Хоманаий танасининг чап қисми, жумладан, қўли ва оёғидан оғир жароҳатланганини айтди.

custom img

Непалда сув тошқинлари қурбонлари сони 157 кишига етди

41 киши жароҳатланган, 3,3 мингдан ортиқ қутқарувчи ҳудудда иш олиб бормоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"