“Трамп жасур одам”
Путин Трапнинг ғалабасига муносабат билдирди.

Россия Президенти Владимир Путин Доналд Трампнинг сайловдаги ғалабасига илк марта муносабат билдирди.
“Ҳамма аввалига у тадбиркор эканлигини ва сиёсатни кам тушунишини айтди. Авваламбор, унинг суиқасд пайтидаги хатти-ҳаракати менда катта таассурот қолдирди, у жасур одам. Сиёсатга келсак, дастлабки пайтларданоқ менда уни ҳар томондан таъқиб қилишгандек, ҳаракат қилишига рухсат берилмагандек таассурот қолган”, — деди Путин “Валдай” клуби йиғилишида.
Шундан сўнг Россия президенти Трампни ғалабаси билан табриклади, шунингдек, АҚШ билан алоқаларни қайта тиклашга “ҳеч қандай қаршилик йўқлигини” ва агар Трамп ташаббус билдирса, “мулоқот олиб боришини” маълум қилди.







