Трамп Фаластин раҳбари билан телефонлашди
Сиёсатчилар ўртасидаги мулоқот ижобий бўлган.

Доналд Трамп 2017 йилдан бери илк бор Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақида Ахios нашри хабар берди.
Қайд этилишича, сиёсатчилар ўртасидаги мулоқот ижобий бўлган: Аббос Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади, АҚШнинг янги раҳбари сифатида Ғазодаги урушни тугатиш учун ҳаракат қилиши кераклигини айтган.
Маълумот учун, 2017 йилнинг декабрида Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган ва АҚШ элчихонасини у ерга кўчирган эди. Шундан сўнг Трамп ва Аббос ўртасидаги алоқалар тўхтатилган эди.







