Жаҳон

Филиппинга "Торажи" тўфони ёпирилди

Бу мамлакатда бир ой ичида кузатилган тўртинчи тўфон.

Филиппинга "Торажи" тўфони ёпирилди

Филиппинга "Торажи" тўфони ёпирилиши оқибатида 2,5 минг киши эвакуация қилинди, портлар ёпилди. Бу мамлакатда бир ой ичида кузатилган тўртинчи тўфон ҳисобланади. Бундан олдинги табиий офатлар оқибатида 159 киши ҳалок бўлганди. 

 

Қайд этилишича, тўфон Филиппин пойтахти Маниладан 220 километр жануби-шарқдаги Диласаг шаҳри яқинига ёпирилган. Миллий метеорология агентлиги ҳозирча қурбонлар ёки жароҳат олганлар ҳақида хабар бергани йўқ.

 

Диналунган шаҳри фуқаролик мудофааси бошлиғи Мервини Паблеонинг сўзларига кўра, соҳилда кучли шамол ва сув тошқинлари бошланган. Дарахтлар қулаши оқибатида кечадан бери электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

 

Таъкидланишича, шамолнинг максимал тезлиги соатига 130 километрга етмоқда. Табиий офат шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланиб, Жанубий Хитой денгизи ҳудудига кириши прогноз қилинган. Тўфон оқибатида айрим ҳудудларда мактаблар ва ҳукумат муассасалари ёпилган.

 

Октябрь охирларида Филиппинга ёпирилган "Трами" тропик тўфони натижасида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 110 кишига етганди.

 

Маълумот ўрнида: Филиппинда 7 мингга яқин ороллар мавжуд бўлиб, у ерга ҳар йили 20 га яқин тўфон ёпирилади. "Трампи" 2024 йил бошидан бери кузатилган 11-тўфон ҳисобланади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Филиппинга "Торажи" тўфони ёпирилди | Zamon.uz