Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева COP29'да Ўзбекистон миллий павилиони билан танишди

Павилион мамлакат иқлимига мос, вақт синовидан ўтган барқарор, анъанавий материаллар ва қадимий усуллардан фойдаланилган ҳолда бунёд этилган.

Зироат Мирзиёева COP29'да Ўзбекистон миллий павилиони билан танишди

Мамлакат павилионининг "Ички барқарорлик" мавзусидаги концепцияси ўзбек хонадонининг қалби ва оилавий уйғунлик рамзи бўлган анъанавий ҳовлига асосланган. Саммит кунларида бу ерда ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланиши, биохилмахиллик, шаҳарларнинг иқлимга чидамлилиги, Оролбўйи минтақасини тиклаш каби Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг асосий иқлим муаммоларини қамраб олган 30 дан ортиқ тадбир ўтказилади.

 

 

Ўзбекистон биринчи хоними Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған ва Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапарова билан биргаликда “Бирдамлик маркази” павилионига ташриф буюрди. У Туркия президенти рафиқасининг "Нол чиқинди" ташаббуси доирасида ва Озарбойжон президенти рафиқаси бошчилигидаги Ҳайдар Алиев жамғармаси кўмагида очилган.

 

 

Меҳмонларга мазкур ташкилотларнинг чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш, экологик дастурлар ва инновацион ечимлар, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

 

 

Шу ерда Озарбойжоннинг Шамахи шаҳрида дарахт экиш кампаниясини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Тўрт мамлакатнинг биринчи хонимлари масофадан туриб кўкаламзорлаштириш тадбирларига старт берди.

 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

custom img

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

custom img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг мурожаати

Иштирокчилар форумда қабул қилинган қарорлар дунё халқлари ўртасида ўзаро англашув, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини тилади.

custom img

"Қамчиқ" довонида Lacetti ёниб кетди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўл четидаги темир тўсиққа урилган. У ўз вақтида машинани тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"