Индонезияда Левотоби Лаки-Лаки вулқони яна уйғонди
Ушбу вулқон йил бошидан бери 872 марта ҳаракатга келган.

Левотоби Лаки-Лаки вулқони Индонезиядаги 120 та фаол вулқондан бири.
"Бундан олдинги йирик отилиш 6 ноябрь куни қайд этилган. Ўшанда тўққиз киши ҳалок бўлган ва ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишган", — деб ёзади Associated Press.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Флорес оролида жойлашган Левотоби Лаки-Лаки вулқонидан чиқаётган кул тез орада Бали оролига етиб боради. Вулқон отилиши сабабли авиакомпаниялар Индонезияга ва Индонезиядан халқаро рейсларни оммавий равишда бекор қилмоқдалар. Бекор қилинган рейслар сони аллақачон 80 дан ошди.







