“Келгуси ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади”
Польша бош вазири Украинадаги вазиятга тўхталди.

Келгуси ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади ва телефон дипломатияси Ғарбнинг Украинага бўлган ҳақиқий ёрдами ўрнини боса олмайди. Бу ҳақида Полша бош вазири Доналд Туск бундай фикрни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"Якшанбага ўтар кечаси Россиянинг Украинага ҳаво ҳужуми энг йирик ҳужумлардан бирига айланди, бу эса Кремлни ҳарбий ҳаракатлардан телефон қўнғироқлари билан тўхтатиб бўлмаслигини тасдиқлади", — дея таъкидлади Полша бош вазири.







