Жаҳон

Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

Ўғирлик содир этилган вақтда музейда 20 нафар ташриф буюрчи ва муассаса ходимлари бўлган.

Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

Қуролланган босқинчилар Франциянинг Парай-ле-Мониа комуннасидаги музейдан миллий бойлик сифатида тан олинган қарийб 7 миллион евролик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди.

 

Комунна мэри Жан-Марк Несменинг сўзларига кўра, ўғирланган буюмлар парижлик заргар Жозеф Шоме томонидан 1904 йилда яратилган Via Vitae («Ҳаёт тарзи») экспонатининг бир қисми ҳисобланади. Композиция бриллиантлар ва бошқа қимматбаҳо тошлар, мармар, олтин ва фил суяги билан безатилган 138 та бўлакдан иборат. Санъат намунасида Исо Масиҳнинг ҳаёт босқичлари тасвирланган.

 

Қайд этилишича, ўғирлик 21 ноябрь куни кундузи содир бўлган. Босқинда тўрт киши иштирок этган: уч нафари музейга кирган, бир нафари ташқарида турган. Аввалига жиноятчилар ҳавога ўқ узган, кейин эса экспонат сақланган ҳимоя ойнасида тешик ҳосил қилган. Шундан сўнг улар тешик орқали тилла буюмлар ва фил суяклари, шунингдек, зумрад билан безатилган тақинчоқларни чиқариб олган.

 

Заргарлик буюмларини қўлга киритган ўғрилар мототциклларга ўтириб, жандармлардан беркинган.

 

"Бу Парай-ле-Мониа ва мамлакат мероси учун улкан йўқотиш", — дейди мэр.

 

Ўғирлик содир этилган вақтда музейда 20 нафар ташриф буюрчи ва муассаса ходимлари бўлган, уларнинг ҳеч бирига шикаст етмаган.

 

Маълумотларга кўра, Франциядаги ушбу музейдан 2017 йилда олтиндан ясалган иккита тож ҳам ўғирлаб кетилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди | Zamon.uz