Олмаотада автобус аварияга учради
Ҳодиса оқибатида йўловчилар жароҳатланган.

Бугун, 26 ноябрь куни Олмаота шаҳрида йўловчи автобуси ва тепловоз иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маҳаллий полиция навбатчилик участкасининг хабар беришича, воқеа соат 11:40 да Олмаота шаҳрининг Олмали туманида содир бўлган.
“Гогол кўчасидан шимолда ҳаракатланаётган автобус ғарбга қараб темир йўл бўйлаб ҳаракатланаётган тепловоз билан тўқнашиб кетди”, — дейилади Олмаота полицияси хабарида.
Ҳодиса оқибатида автобуснинг олти нафар йўловчиси жабрланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.







