Россия-Украина урушида қанча аскар ҳалок бўлди?
Бу бўйича рақамлар очиқланди.

Россия билан урушда камида 60-100 минг украиналик аскар ҳалок бўлган, яна 400 минг нафари яраланган. Бу ҳақида The Economist нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларининг йўқотишларини аниқлаш мақсадида турли манбалар ўрганилган. Бунда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ҳисобга олинмаган.
Ғарб разведкаси маълумотларига кўра, Украина билан урушда Россиянинг қарийб 200 минг аскари ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский феврал ойида Россия билан урушда 30 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини айтган эди.







