Жаҳон

АҚШ Украинани ҳарбий сафарбарлик ёшини 18 га туширишга чақирди

Бу ҳақида исмини ошкор қилмаслик шарти билан президент Жо Байден маъмурияти вакили маълум қилди.

АҚШ Украинани ҳарбий сафарбарлик ёшини 18 га туширишга чақирди

"Украина урушга етарлича одамларни сафарбар қилмаяпти ва шунинг учун ҳам ҳозир Донбассда чекинмоқда. Бизга кўпроқ инсоний ресурслар керак. Руслар олдинга силжиб, шарқда барқарор муваффақиятга эришмоқда. Улар Курск вилоятида украиналикларни ортга суришни бошлади. Энди жанг майдонидаги вазиятни сафарбарлик ва кўпроқ аскарлар ўзгартириши мумкин", — дея америкалик амалдорнинг сўзларини келтиради Reuters.

 

Байден маъмурияти расмийсига кўра, Киев яна 160 минг одамни сафарбар этиш керак, деб ҳисоблайди. Аммо Вашингтон сафарбар қилинганлар сони янада кўпроқ бўлиши кераклигини таклиф қилмоқда.

 

Украинадаги қонунчиликка кўра, 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар урушга сафарбар қилинади. 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигитлар, айрим истисноли ҳолатлардан ташқари, чақирув ва бошланғич ҳарбий тайёргарликдан ўтишади, лекин фронтга жўнатилмайди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Украинани ҳарбий сафарбарлик ёшини 18 га туширишга чақирди | Zamon.uz