Жаҳон

Кипр ҳукумати 77 нафар хорижликнинг “олтин паспорти”ни бекор қилди

Улар орасида Forbes миллиардерлар рейтингига киритилган 7 нафар россиялик бизнесмен ҳам бор.

Кипр ҳукумати 77 нафар хорижликнинг “олтин паспорти”ни бекор қилди

"Россиялик миллиардерлар Олег Дерипаска, Алексей Кузмичев, Михаил Гуцериев ва Вадим Мошкович, Probusinessbank банкининг собиқ эгаси Александр Железняк Кипр фуқаролигидан маҳрум қилинди", — дея хабар берди “Агентство”.

 

Рўйхатга, шунингдек, бир нечта украиналиклар ҳам киритилган. Масалан, фирибгарлик ва пул ювишда айбланиб, Киевдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган миллиардер Игор Коломойский, шунингдек, UkrLandFarming компанияси эгаси Олег Бахматюк шулар жумласидандир.

 

Кипрнинг Politis нашрига кўра, хорижликлар рўйхати тахминан бир ой аввал тайёрланган. Нафақат инвесторларнинг ўзлари, балки уларни оила аъзоларининг ҳам паспортлари бекор қилинади.

 

Кипр расмийлари бу ҳаракатни учта сабабга кўра амалга оширган бўлиши мумкин. Фуқаролик учун ариза беришда нотўғри ёки чалғитувчи маълумотлар бериш, ариза берувчининг жиноий тарихи ва фуқароликка қабул қилиш шартларига риоя қилмаслик кабилар шулар жумласидандир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.