Байден лавозимини тарк этишидан олдин ўғлини афв этди
Афв 2014 йилдан 2024 йилгача бўлган жиноятларни қамраб олади.

АҚШ президенти Жо Байден лавозимини тарк этишидан олдин ўғли Ҳантерни афв этиб, уни иккита жиноий иш бўйича жавобгарликдан озод қилди. Бу ҳақида CNN хабар берди.
Ҳантер Байденга солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ноқонуний қурол сотиб олиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, гиёҳвандлик воситалари бўйича қонунларни бузиш ва бошқа жиноятлар учун 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солаётган эди.
Байден ўғлига қўйилган айбловлар унга қарши қаратилганлигини айтди ва Адлия вазирлигининг фаолиятига таъсир қилмаганини таъкидлади.







