Сурия президенти Эрдўғаннинг таклифини рад этди
Туркия раҳбари мухолифат юришлари ҳақида гапирди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия раҳбари Башар Асадга ёрдам таклиф қилгани, аммо у буни қабул қилмаганини айтди.
“Биз Башар Асадга Сурия тақдирини биргаликда ҳал қилишни таклиф қилдик. Лекин ижобий жавоб ололмадик” — Эрдўғон Дамашқдаги исёнчиларнинг ҳужуми ҳақида гапираркан.
Туркия президенти “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг ҳужумини “мухолифат юриши” деб атади. Президент Башар ал-Ассаднинг мухолифлари аллақачон Ҳалаб ва Ҳамани босиб олишга улгурган.







