Жаҳон

Башар Асад авиаҳалокатга учраган бўлиши мумкин

Бортида Башар Асад бўлган самолёт радарлардан йўқолиб қолган.

Башар Асад авиаҳалокатга учраган бўлиши мумкин

Бу ҳақида Reuters агентлиги Суриядаги икки манбасига асосланиб хабар тарқатди. Агентлик манбаси самолёт экипажи транспондёрни атайлаб ўчириб қўйган бўлиши ва шу туфайли борт радарлардан йўқолган бўлиши мумкинлигини истисно этмайди.

 

"Бортида Башар Асад бўлган самолёт радарлардан йўқолди, бу унинг транспондери ўчирилгани учун бўлиши ҳам мумкин. Аммо мен самолёт катта эҳтимол билан уриб туширилган деб ҳисоблайман", — дея манбанинг сўзларини келтирган Reuters.

 

Агентлик Flightradar24 сервиси маълумотларига асосланиб, Дамашқ исёнчилар қўлига ўтишидан бироз олдинроқ Syrian Air авиакомпаниясининг Ил-76 русумли самолёти маҳаллий вақт билан 8 декабрда 4:55 да Сурия пойтахти аэропортидан учиб кетганини ёзган. Самолёт бортида ким бўлгани охиригача аниқ эмас. Бу президент Башар Асад бўлгани тахмин қилинмоқда.

 

Самолёт аввалига шарққа, Ироқ билан чегара томон учган, кейин эса бирданига шимоли-ғарбга бурилиб, мамлакатнинг Асадга мойил бўлган алавийлар назорати остидаги, Россия ҳарбий базалари жойлашган ҳудудлари томон уча бошлаган, шундан кейин Ҳомс яқинида радарлардан йўқолиб қолган. Бу шаҳарни шу кунларда исёнчилар ўз назоратига олганди. FlightRadar маълумотига кўра, радарлардан ғойиб бўлишидан олдин самолёт парвози баландлиги ва тезлиги аста-секинлик билан 2,6 км ва 64 км/соатгача пасайган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Башар Асад авиаҳалокатга учраган бўлиши мумкин | Zamon.uz