Кузда Россиянинг Украинага берган зарбалари уч баравар кўпайди
WSJ газетаси таҳлилчилари Украина Ҳаво кучлари томонидан ҳар куни эълон қилинадиган ҳисоботларни ўрганди.

Унга кўра, 2024 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Россия Украина ҳудудига 6000 дан ортиқ ракета ва дрон учирган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг июн-август давридагидан уч баравар, 2023 йил кузига нисбатан эса тўрт баравар кўпдир.
"Ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги уч ой ичида Россия томонидан учирилган ўқ-дориларининг 92 фоизини дронлар ва ўлжа сифатидаги учувчисиз қурилмалар ташкил қилган. Украина ҳаво мудофааси октябрь ойида уларнинг деярли барчасини — 93 фоизини уриб туширишга муваффақ бўлган. Бироқ Россия томонидан учирилган баллистик ва гипертовушли ракеталарнинг атиги 8 фоизи тўхтатиб қолинган", — деб ёзади The Wall Street Journal.







