Жаҳон

Грузиядаги курортда 12 киши ўлик ҳолда топилди

Уларнинг барчаси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган.

Грузиядаги курортда 12 киши ўлик ҳолда топилди

Гудаури қишлоғидаги машҳур тоғ-чанғи курорти ҳудудида жойлашган ҳинд ресторанининг иккинчи қаватидаги ётоқхоналарда 11 нафар хорижлик ва бир Грузия фуқаросининг жасади топилди. Ҳалок бўлганлар катта эҳтимол билан ушбу ресторан ходимлари бўлишлари мумкин.

 

Суд-тиббиёт экспертлари жасадларда зўравонлик белгиларини топмаган. Терговнинг дастлабки версиясига кўра, 12 кишининг барчаси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. Тахминларга кўра, ўлим сабаби углерод оксиди билан заҳарланиш бўлиши мумкин. Ходимларнинг ётоқхоналари ёнидаги коридорда электр таъминотидаги узилишлар туфайли генератор ишлаётган бўлган. Полиция “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” моддаси бўйича тергов бошлади.

 

 

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

custom img

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

custom img

Исроил армияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди — Ynet

Разведка нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда, операциялар тезлаштирилмоқда

custom img

Оқ уй Эрон бўйича учта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқмоқда — WP

Ҳокимият ўзгариши сценарийлардан бири сифатида муҳокама қилинмоқда.

custom img

Уганда генерали Туркиядан 1 миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни талаб қилди

Қўмондон Туркияни Сомалидаги инфратузилма лойиҳаларидан фойда кўришда айблади.

custom img

АҚШ Эрон бўйича ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда

Шунингдек, Трамп масалани музокара йўли билан ечишни ҳам қўллаб-қувватламоқда.

custom img

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси Ўзбекистонда вафот этгани айтилмоқда

Аҳмат Бакиев 66 ёшда бўлган ва вафоти сабаблари расман очиқланмаган.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 21 апрелгача ўтказилиши мумкин

Воситачилар музокаралар сулҳ муддати тугашидан олдин ўтказилишини режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"