Эрон миллий валютаси янгиланмоқда
Энди риёл ўрнига туман муомалага киритилади.

Эрон давлатида миллий валютанинг ислоҳоти амалга оширилади. Расман “Эрон риёли” номи ўрнига “Эрон тумани” жорий этилиши ва банкнотлардан ортиқча тўртта ноль олиб ташланиши режалаштирилмоқда.
Бу ҳақида Эрон президенти Масъуд Пизишкиён молиявий ислоҳотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини мамлакат парламентига тақдим этгани маълум қилинган. Ушбу янгилик Меҳр давлат агентлиги томонидан эълон қилинди.







