Россияда WhatsApp ҳам блокланиши мумкин
Аввалроқ мамлакатда YouTube фаолияти чекланганди.

Яқин кунларда WhatsApp Россияда блокланиши мумкин. Бу ҳақида Россия сенатори Артём Шейкин маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ ФСБ ва полицияга маълумотлар топшириш мажбурияти юклатилган ташкилотлар реестрига киритилган. Агар мессенжер ушбу талабларни бажармаса, тақиқ дарҳол жорий этилади.







