Жаҳон

“Газпром” Молдовага газ етказиб беришни тўхтатади

Маълум бўлишича, шартнома шартлари жиддий бузилган.

“Газпром” Молдовага газ етказиб беришни тўхтатади

“Газпром”нинг маълум қилишича, “Молдовагаз” амалдаги шартнома бўйича ўз тўлов мажбуриятларини мунтазам равишда бажармаяпти, бу эса шартнома шартларини жиддий бузилиши ҳисобланади.

 

Газ етказиб беришни тўхтатиш 1 январ куни эрталаб соат 8:00 дан кучга киради ва “Газпром” қарздорлик ҳал этилганини “Молдовагаз”га маълум қилмагунча давом этади.

 

2021 йил кузида “Газпром” ва “Молдовагаз” ўртасида газ етказиб бериш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган. Молдова расмийлари шартномада биржа нархларига асосланган формула мавжудлиги, бу эса газ нархининг вақт ўтиши билан ўзгаришига олиб келишини билдирган. Кишинёв аудит ўтказиш ва уни натижаси асосида қарзларни тўлаш мажбуриятини олган. “Газпром” қарзни 709 миллион доллар миқдорида баҳолаган. Ноябр охирида Молдова бош вазири Игор Речан қарзни “мавжуд эмас“ деб атаб, Молдова уни тўлаш ниятида эмаслигини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.