Покистон ва Афғонистон чегараси нотинч
Икки давлат чегарасида бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Bild нашрининг маълум қилишича, 24 декабрь куни Покистон Афғонистоннинг шарқий қисмига авиазарба бериши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди. Покистон авиазарбаларнинг мақсади "террористлар бошпаналари" (покистонлик толиблар) бўлганини таъкидлади. Афғонистон ҳукумати эса, қурбонларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар эканини маълум қилди.
Шундан сўнг, афғон толиблари чегара ҳудудига ҳарбий техника ва 15 минг аскар жўнатиб, Покистоннинг чегарадаги бир нечта позицияларига ҳужум қилди.
"Уларнинг ядро қуролига эга экани бизни қизиқтирмайди", — деди “Толибон”нинг юқори мартабали вакили Тhe Telegraph нашрига.
Bild нашри ҳозирда Покистон ҳам, Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олган “Толибон” ҳам ён босмоқчи эмаслигини билдирди.







