Жаҳон

Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Европа Иттифоқи эса сув инқирозидан чиқиш ҳаракатлари ўрнига энергия хавфсизлигига эътибор қаратмоқда.

Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Европа Иттифоқи сув танқислигини тезда бартараф этиши ва сув қувурларини тузатиш ишларини молиялаштиришнинг янги усулларини топиши керак. Бу ҳақида Атроф-муҳит бўйича Европа комиссари Жессика Росвалл Financial Times газетасига берган интервьюсида айтди.

 

Росваллнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан сўнг, ЕИ сув таъминоти инқирозини енгиш бўйича саъй-ҳаракатлар ўрнига энергетика хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратган.

 

"Биз сув ҳақида жуда кам ва энергия самарадорлиги ва энергия ҳақида кўп гапиряпмиз ... Бу, албатта, жуда муҳим, лекин сув ҳам жуда муҳим ва Европада у етарли эмас.

 

Бизнес буни энди тушунмоқда, чунки Европада қурғоқчилик бўлди ва биз атом электр станциялари ишламаётганини, транспорт катта дарёлар бўйлаб юролмаётганини кўряпмиз", — дея қўшимча қилди Росвалл содир бўлаётган воқеаларга зудлик билан муносабат билдириш зарурлигини айтиб.

 

Европа атроф-муҳит агентлиги томонидан октябрь ойида чоп этилган тадқиқотга кўра, Европа Иттифоқи ҳудудининг бешдан бири ва аҳолисининг деярли учдан бир қисми ҳар йили сув танқислигидан азият чекади. Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида қурғоқчилик сони ва жиддийлиги ҳам кескин ошган. 1976 йилдан 2006 йилгача ушбу ўзгаришлардан зарар кўрган майдонлар ва аҳоли сони деярли 20 фоизга ошди.

 

Фермерлар ҳосилдорликнинг кескин пасайишига дуч келишмоқда. Бу тенденция саноатда ҳам ўз аксини топди, тўқимачиликдан тортиб водород ишлаб чиқаришгача, унда электролиз жараёнида сув ишлатилади.

 

Қишлоқ хўжалиги ва саноатга юк ортиб бораётганига қарамай, Европа Иттифоқи қувурлар ҳолатини етарлича назорат қилмаяпти, деди Росвалл. Еврокомиссия маълумотларига кўра, улар орқали етказиладиган сувнинг деярли тўртдан бир қисми тарқатиш вақтида йўқотилади.

 

Европа комиссарининг сўзларига кўра, қувурларни таъмирлаш ва янги тозалаш иншоотларини яратиш учун "молиялаштиришнинг янги инновацион усулларини излаш" керак.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа қурғоқчиликдан азият чекмоқда | Zamon.uz